Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда аёл чуқурга тушиб кетди

A A A
Самарқандда аёл чуқурга тушиб кетди

Самарқандда аёл чуқурга тушиб кетди.

Ҳодиса куни кеча, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг Гургли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Бир кун олдин уй эгаси 4 метрли чуқур қазган, аммо бу чуқурнинг оғзини ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.Т. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилишган. Бир неча дақиқа давом этган қутқарув жараёнлари натижасида фуқаро чуқурдан олиб чиқилди. 

Уй бекасининг воқеа сабабли қўрқиб кетганлигини ҳисобга олмаганда, у жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.

Киритилди: 15:53 15.03.2021. Ўқилди: 3068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар