Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда автобус ва трамвайлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқандда автобус ва трамвайлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаркати чекланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБда фаолияти йўлга қўйилган тезкор штаб томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилган.

Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг таъкидлашича, саммит ўтказилиши муносабати билан 14–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги йўллар тўлиқ ёпилмайди, балки айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақти-вақти билан чекланади. Вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларига эса чекланган вақт давомида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу жараёнда ЙПХ ходимлари йўналишни кўрсатиб туради.

Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, 14–17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилади

«Фақатгина 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99 рақамли автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳридаги қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилади.
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари шаҳарнинг ташқи ҳалқа йўлида вақтинча ташкил этилган 8 та ЙПХ масканларигача ҳаракатланишлари кўзда тутилган», — дейди Наврўз Ашурматов.

Киритилди: 07:30 08.09.2022. Ўқилди: 2766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!