Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда 7 ойлик бола кўчага ташлаб кетилгани айтилди

Самарқандда 7 ойлик бола кўчага ташлаб кетилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 1 ёшга тўлмаган болани онаси кўчага ташлаб кетганлиги тўғрисида видеохабар юзасидан

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, О.Ж (Сирдарё вилоятида яшовчи, 2004-йилда туғилган аёл)
7 ойлик фарзанди Н.О (2024-йил октябрда туғилган, ўғил бола) ни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилиб, унга ҳозирда зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда.
Ҳозирда онанинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади.

Маълумот учун: ўзининг ота-оналик вазифасини суъистемол қилган тарзда фарзандига ғамхўрлик кўрсатмаслик - болага нисбатан зўравонликнинг шакли ҳисобланади.
Айрим фуқароларнинг ўз фарзандига нисбатан содир этаётган бундай ҳаракатлари қонун доирасида жавобгарликка асос бўлади.
Ҳар бир бола қонун ва давлат ҳимоясидадир.

Киритилди: 12:56 07.05.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!