Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда 66 ёшли эркак муштлашув қурбони бўлди

Самарқандда 66 ёшли эркак муштлашув қурбони бўлди

2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, Х.Т.ни фуқаро 32 ёшли Д.Х. урганлиги аниқланган.

2020 йил 23 февраль куни Х.Т.,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 13:58 27.02.2020. Ўқилди: 1720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!