Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилмоқда

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилмоқда

Самарқанд вилоятида 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув хизматлари янги тарифлари кучга киради. Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 март куни ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

– аҳоли учун — 2800 сўм;

– бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.

Оқова сув хизмати:

– аҳоли учун — 1900 сўм;

– бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм бўлади.

Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари қўшимча қиймат солиғисиз ҳисобланган.

“Ўзсувтаъминот”га кўра, 2025 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 715 минг нафарига биринчи марта тоза ичимлик суви етиб боради. Жорий йилда 1 619 км ичимлик суви, 521 км оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2026 йилда марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик 90 фоизга, оқова сув хизмати билан қамраб олинганлик даражаси 35 фоизга етказиш режалаштирилган.

Киритилди: 14:29 25.03.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!