Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқанд шаҳрига кириш ёпилмоқда

Самарқанд шаҳрига кириш ёпилмоқда

Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан, 14-15-16- ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

“Шу муносабат билан вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 11:41 03.09.2022. Ўқилди: 4738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!