Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

A A A
Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

🌨 Ҳаво ҳароратининг пасайиши тана ҳароратига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бундай шароитда калорияга бой, фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор бериш зарур. (https://telegra.ph/file/583fa5be0cb35dd6f35a6.png)

— Совуқда қон томирларимизда кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Бу инсонларда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

🥔 Картошка қон томирларининг ҳолатини яхшилашга ёрдам бера олади. Унинг таркибидаги калий қон томирларининг деворларини эластик қилади, қон айланишини яхшилаб, босимни барқарорлаштиради.

🍛 Илдизмевали сабзавотлар ва ёғли гўшт солинган қайнатилган шўрва қишда, айниқса, фойдали. Бундай сабзавотларда углеводлар кўп бўлиб, қишнинг совуқ кунларида бошқа сабзавотларга қараганда организмга кўпроқ энергия беради.

🧅 Сабзавотлардан пиёз антиоксидант сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

🍠 Лавлаги ва унинг шарбати ҳам фойдали витаминлар ва минералларга бой бўлган маҳсулот ҳисобланади.

🍞Нонда жуда кўп Б витаминлари мавжуд, яъни улар асаб тизимининг силлиқ ишлаши ва соғлом уйқу учун жавобгардир.

🍊С витамини организмда оқсиллар ва серотонин моддаларини ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари салқин маҳсулот бўлса-да, улардан тайёрланган мураббо, қиём ва мармеладлар С витаминига бой иссиқ маҳсулот ҳисобланади.

🍋Лимоннинг меъёрдаги истеъмоли касалликни ҳайдашда муҳим ўрин тутади.

🫚 Ёғ кислоталари улар юрак-қон томир ва асаб тизимини мустаҳкамлайди ва кайфиятга таъсир қилади. Ушбу моддалар ёнғоқ, зиғир ва бир қатор дуккакли экинларда кўп миқдорда мавжуд

Киритилди: 14:23 24.02.2024. Ўқилди: 2005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!