Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саломе Зурабишвили Тбилисида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди

Саломе Зурабишвили Тбилисида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Тбилисида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда Зурабишвили томонидан билдирилган асосий фикрлар:

◾️ Россия Абхазияда ҳарбий-денгиз кучлари учун янги доимий база яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу нафақат биз учун, балки бутун Қора денгиз давлатлари хавфсизлиги учун муаммодир;

◾️ Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе унинг ҳукумати Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларига нисбатан самарали сиёсат юритмаяпти;

◾️ Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига Грузия фуқаролиги берилиши керак. Бу ҳудудларда яшовчи одамларда Грузия ва унинг имкониятларига қизиқиш кучаймоқда;

◾️ Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги можаро ҳали тугамаган. Биз Грузия учун бу можарога барҳам бериш муҳимлигини жуда яхши биламиз. Грузия икки давлат ўртасида ташкил этиладиган музокараларга катта ҳисса қўшиши мумкин;

◾️ Грузияда 26 октябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловда амалдаги ҳукумат ғалаба қозонмаслиги ва янги ҳукумат Ғарб билан муносабатларини қайта йўлга қўйиши керак;

◾️ Агар мухолифат сайловларда ғалаба қозонса, технократик ҳукумат тузилади, демократия ва Европа Иттифоқига интеграцияни ривожлантириш йўлида муҳим қадамлар қўйилад;

◾️ АҚШ маъмуриятининг Грузияда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган “хорижий агентлар” қонуни туфайли мамлакатимизга 95 миллион долларлик ёрдамни тўхтатиши, АҚШ-Грузия қўшма ҳарбий машғулотларини қолдириш ва Грузиянинг ЕИга аъзо бўлишини кечиктириш ҳақидаги қарорлар умуман ҳайратланарли эмас;

Киритилди: 20:55 07.08.2024. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!