Грузиянинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили ҳукумат сиёсатидан норози бўоса, истеъфога чиқиши керак эди деди Михаил Кавелашвили.
Грузиянинг янги сайланган президенти бундай фикрни “Имеди” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Агар мен бошқача фикрда бўлсам ва ижро ҳокимияти сиёсатидан узоқлашсаму, лекин конституция менга ҳукуматга қарши чиқишга имкон бермаса, шу билан бирга, мен ўз ватанимни, халқимни ҳурмат қилсам, истеъфога чиққан бўлардим. Конституцияни ҳимоя қилиш, фуқароларимга ўрнак бўлиши учун лавозимимни тарк этган ҳолда сиёсий қарама-қаршиликни бошқа позициядан бошлайман", — дея фикр билдирди Кавелашвили Зурабишвилининг ҳукумат билан қарама-қаршилигини баҳолар экан.