Nestlé компанияси, Ўзбекистоннинг энг йирик супермаркетлар тармоғи “Корзинка”, шунингдек,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Республика таълим маркази ҳамкорлигида ўқувчилар учун Корзинка Бошлиқ супермаркетида экскурсия ташкил этилди. Ушбу тадбир “Саломатлик йўналишлари” таълим дастурининг бир қисми бўлиб, унинг асосий мақсади – болаларни масъулиятли истеъмол ва соғлом овқатланиш тамойиллари билан таништиришдан иборат.
Экскурсия “Мен – масъулиятли истеъмолчи” деб номланган модулнинг амалий босқичи сифатида ташкил этилди. Айнан шу модул доирасида Ўзбекистон мактабларида масъулиятли истеъмол маданиятига бағишланган дарслар ўтказилмоқда. Энг фаол иштирок этган синфга мамлакатдаги энг йирик супермаркетлар тармоғини ташриф буюриш ва фойдали маҳсулотларни танлаш кўникмаларини амалиётда мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.
Экскурсия давомида болалар дўконнинг ички тузилиши билан танишдилар, фойдали егуликларни қандай танлашни ҳамда маҳсулот ёрлиқларини ўқиш кўникмаларини ўргандилар. Nestlé компанияси
мутахассислари болаларга мувозанатли овқатланишнинг аҳамияти ва соғлом турмуш тарзини юритишда қандай маҳсулотлар ёрдам бериши ҳақида тушунча бериб ўтдилар.
Экскурсия давомида болалар олган тажриба фойдали одатларни шакллантиришга ҳамда масъулиятли ва соғлом жамият барпо этиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйишга хизмат қилади. Бу жамиятда ўзига
ва атроф-муҳитга эътибор оддий танловдан, масалан, саватга нима солишни ҳал қилишдан бошланади.
“Саломатлик йўналишлари” дастури “Nestlé Соғлом болалар” глобал ташаббуси доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг умумий ва услубий раҳбарлигида амалга оширилмоқда. Дастур 7-8 ёшли болаларга мўлжалланган ва “Табиийфанлар” асосий ўқув режасига киритилган. 2023-24 ўқув йилида Республиканинг саккиз вилоятидан 35 та мактабни қамраб олиш режалаштирилган. “Саломатлик йўналишлари” 2013-2018-йилларда Ўзбекистондаги Nestlé компанияси кўмагида мактабларда жорий этилган тўғри овқатланиш бўйича мактаб дастурининг янгиланган версиясидир.