Англия чемпионатининг 17-тури доирасида "Ливерпуль" айни пайтда сафарда "Тоттенхэм" клуби меҳмони бўлди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. "Қизиллар" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мазкур ўйинда битта голга узатма бериб, ўз ҳисобига иккита гол ёзди.
Салоҳнинг АПЛнинг жорий мавсумида урган голлари сони 15 тага ва ассистлари 10 тага етди. Мисрлик футболчи АПЛ тарихида Рождество байрамигача бўлган даврда АПЛ мавсумида ҳам голлар, ҳам ассистлар бўйича икки рақамли кўрсаткичга эришган илк ўйинчига айланди.