2024 йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидлар доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб бормоқда.
Жумладан, 2024-йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харидлар ўрганилди.
Натижада:
- 234 та ҳолатда жами 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинди;
- вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилди;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди;
- қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.