Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди

Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди



Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Киритилди: 16:45 03.09.2026. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!