Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева пойтахтда янги истироҳат боғлари барпо этилишини шахсан назоратга олди

Саида Мирзиёева пойтахтда янги истироҳат боғлари барпо этилишини шахсан назоратга олди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор муҳим объектларни кўздан кечирди. Таъкидланишича, янги истироҳат боғларини барпо этиш ҳамда атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш пойтахт келажаги учун энг устувор вазифалардан биридир.

Афросиёб кўчасидаги боғда барча эмин-эркин дам олиши учун зарур шароит яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий вазифамиз — пойтахтимизга “яшил шаҳар” мақомини қайтариш, одамлар мазмунли ҳордиқ чиқариши ва сайр қилиши учун имкон қадар кўпроқ очиқ майдонлар яратишдир. Қулай ва хавфсиз муҳитни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш лозим”, - деб ёзди Саида Мирзиёева.


Таъкидланишича, шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида бу масалаларни ҳал этишга зудлик билан киришилади.

Киритилди: 17:25 24.07.2026. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!