Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида маълум қилди

A A A
Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида маълум қилди

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг «EXPO 2020 Дубай» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши муҳим воқеа эканлигини айтди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «EXPO 2020 Дубай» бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Миллий павильони маданий дастурларининг расмий ҳамкори ҳисобланади. «EXPO 2020 Дубай» кўргазмасининг 6 ойлик фаолияти давомида Жамғарма томонидан бир қатор муҳим маданий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Дубайдаги Бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Жамғарма Ўзбекистон Миллий павильони билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.

«Expo 2020 Дубай» жаҳон кўргазмаси 2022 йил 31 мартгача бўлган даврда бутун дунё бўйлаб 25 миллионга яқин меҳмонларни қабул қилиши режалаштирилган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:
«Бугун Ўзбекистон дунёга очиқ, ижобий тажриба орттиришга тайёр ҳамда ўз тажрибаси билан мамнуният ила ўртоқлашар экан, юртимизнинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда самарали тарғиб этиш учун янги пойдевор қўймоқдамиз. 2022 йилда Ўзбекистон ва БAA ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу бизни бир-биримизга ишониш, янги ютуқларга илҳомлантириш, турли даражаларда ва соҳаларда ўзаро мулоқот қилишни ўргатган уч самарали ўн йилликлар эди. Шунинг учун Ўзбекистоннинг «EXPO 2020 Дубай» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши — бу Бирлашган Aраб Aмирликлари-ташкилотчи мамлакат ва бошқа иштирокчи мамлакатлар билан юқори даражадаги мулоқотга қўшимча суръат бахш этадиган муҳим воқеадир».

«Expo» жаҳон кўргазмаси ҳар 5 йилда ўтказилади ва дунёдаги энг қадимги ва энг йирик тадбирлардан биридир. Тадбир ўзининг 170 йиллик тарихи давомида ихтиро ва технологияларни намойиш этувчи витринага айланди. 1873 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида техник ва саноат янгиликларидан ташқари, бир қатор бадиий маҳсулотлар намойиш этилди. Ўшандан бери маданият ва санъат бутун дунё бўйлаб «Expo» дастурининг ажралмас ҳамкорларига айланди.

Киритилди: 17:14 24.11.2021. Ўқилди: 2916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!