Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли тиббиёт самарадорлигини ошириш, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Учрашув давомида гиёҳвандликка чалинганларни даволаш ва реабилитация қилиш йўналишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!