Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади

Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.

«Болалар учун миллий контент яратиш аввало ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашдан бошланади. Чунки миллий контент ишлаб чиқарадиган, халқимизнинг руҳи ва қадриятларини ҳис этадиган янги авлодни тарбиялаш соҳа келажаги учун жуда муҳим.

Яқинда «Ренессанс» болалар оромгоҳида ташкил этилган ижодий мулоқот ва маҳорат дарслари ёш истеъдодлар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ижодий кўприк вазифасини ўтади. Профессионаллар ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашди, ёшлар эса креатив ғоя ва лойиҳаларини тақдим этишди.

Бундай самарали ва илҳомлантирувчи лойиҳаларни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мунтазам ўтказиб бориш зарур. Чунки юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Киритилди: 19:36 10.05.2025. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!