Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Садир Жапаров янги конституцияни имзолади

Садир Жапаров янги конституцияни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун мамлакат конституциясининг янги таҳририни имзолади. Конституцияга ўзгартиришлар апрель ойида бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра киритилган. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, шунингдек, Жапаров “Қирғиз Республикаси конституцияси тўғрисида”ги қонунни тасдиқлади.

Жапаров халққа мурожаат қилиб, конституцияга киритилган ўзгартиришлар халқ манфаатларига хизмат қилишига ва мамлакатнинг ривожланишига кўмаклашишига умид билдирди.

“Янги конституция биз халқ сифатида қадрлайдиган қадриятларни ва биз жамият сифатида интилаётган идеалларни акс эттиради”, – деди у. 

Қирғизистон конституциясининг янги таҳрири бошқарувнинг парламент-президент шаклидан президент шаклига ўтишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Халқ қурултойи институти ташкил этилади, парламентда депутатлар сони 120 нафардан 90 нафарга туширилади.

Конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббуси Садир Жапаровдан чиққан. Қирғизистон конституцияси 1993 йилнинг майида қабул қилинган ва бир неча бор ўзгартилган.

Киритилди: 18:35 05.05.2021. Ўқилди: 2432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!