Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Садир Жапаров: "Россия — Қирғизистоннинг абадий дўсти"

Садир Жапаров: "Россия — Қирғизистоннинг абадий дўсти"

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Москва. Кремл. Путин» дастурида Россияни мамлакатнинг абадий иттифоқчиси ва шериги деб атади.

Жапаровнинг таъкидлашича, Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда томонлар Қирғизистонни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.

“Россия учун, Владимир Владимирович Путин учун Қирғизистон тақдири бефарқ эмас. Биз абадий иттифоқчилар ва савдо-иқтисодий шериклармиз. Умуман олганда, мен учрашувимиз натижаларидан жуда мамнун бўлдим", деди у "Россия 1" телеканали эфирида.

Жапаров ва Путин ўртасидаги музокаралар Россияда 24 май куни бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилдилар. Кейин Россия раҳбари Москва Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги кескин муаммоларни ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

Бундан ташқари, Путин Қирғизистонни CОВИД-19 пандемиясига қарши курашда қўллаб-қувватлашда давом этиш нияти борлигини маълум қилди.

Киритилди: 15:50 30.05.2021. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!