Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Садир Жапаров: "Президент сайловида қатнашишим учун ваколатларим автоматик равишда парламент спикерига ўтади"

Садир Жапаров: "Президент сайловида қатнашишим учун ваколатларим автоматик равишда парламент спикерига ўтади"

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаровнинг президентлик ваколатлари парламент спикерига ўтади. Бу ҳақда Жапаров Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Президент сайловида қатнашиш учун ваколатларимни топширишим керак. Ваколатлар автоматик равишда парламент спикери Талант Мамитовга ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президент сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.

 

Киритилди: 17:41 12.11.2020. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!