Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рютте НАТО саммитида миллиардлаб долларлик шартномалар имзоланишини эълон қилди

Рютте НАТО саммитида миллиардлаб долларлик шартномалар имзоланишини эълон қилди

НАТО бош котиби Марк Рютте альянснинг Анқарадаги саммитида мудофаа соҳасида миллиардлаб долларлик ҳарбий шартномалар ва йирик лойиҳалар имзоланишини маълум қилди.

«Кун давомида Атлантиканинг ҳар икки томонидаги иттифоқчилар ва саноат вакиллари янги йирик лойиҳаларни тақдим этадилар ҳамда қиймати миллиардлаб, том маънода миллиардлаб долларлик шартномаларни имзолайдилар», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Рюттенинг сўзларига кўра, альянсга аъзо давлатларнинг мудофаа харажатларини ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг 5 фоизигача етказиш ҳақидаги қарордан сўнг, НАТО ҳарбий ишлаб чиқаришни кенгайтиришни тезлаштиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:36 07.07.2026. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!