Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Рўзадор таҳорат қилганда...

A A A
Рўзадор таҳорат қилганда...

Савол:

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ. Динда саволим бор. Мен 18 ёшдаман. Шу йилдан бошлаб ақлимни танияпман ~ динимни ўрганяпман.

Биринчи йил рўза тутишим. Рўзадор таҳоратни қандай тартибда қилади? Оғизга сув кирганда, бурун ачишгунча чайилганда рўза очилиб кетмайдими? Ўйлайманки, саволим беэътибор қолмайди. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин...

Жавоб:

Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.

Рўза тутганда таҳорат олишда оғиз ва бурунни чайишда муболаға қилмайсиз. Яъни сувни ҳалқумдан ўтар даражада ичингизга қаттиқ тортмайсиз. Оддий чайганда оғизда қоладиган намликнинг рўзага зарари йўқ. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz 

Киритилди: 08:59 26.04.2020. Ўқилди: 23191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!