Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Рухсат берилди! ОАВ энди суд жараёнларини ёритади

A A A
Рухсат берилди! ОАВ энди суд жараёнларини ёритади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонни имзолади.
 
Мазкур фармонда суд ҳокимияти фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланган.

Фармонга кўра, бундан буён, суд жараёнларининг адолатли ва шаффоф ўтиши учун жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари бевосита иштирок этиши ҳамда кенг афкор омма эътиборига ҳавола этиш мақсадида ёритиб борилади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш, судлар фаолияти тўғрисида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказилади.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 16:52 14.07.2018. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар