Россия қўшинлари Украина шарқига кириб, Донетцк вилоятидаги Ивановское қишлоғини эгаллаб олди. Бу ҳақда Deep State лойиҳаси хабар бермоқда.
«Душман Новопокровское яқинида, Старомаёрскоеда олдинга силжиб, Ивановскоени эгаллаб олди», — дейилади хабарда.
Ивановскоенинг қўлга олингани ҳақидаги расмий маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган. Онлайн хариталарга кўра, Ивановскоедан Часовой Яргача бўлган масофа 10 километрдан кам.