Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рус аскарлари ҳам Россия президентининг империалистик жиннилиги қурбони — Шольц

Рус аскарлари ҳам Россия президентининг империалистик жиннилиги қурбони — Шольц

Шольцнинг айтишича, у ҳали ҳам Путин билан Украина масаласида гаплашишга тайёр.

Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан Украина бўйича ҳалигача гаплашишга тайёрлигини таъкидлади.

У Германия Бундестагига, парламент қуйи палатасига Владимир Зеленский Путин иштирокида навбатдаги тинчлик конференцияси ўтказилиши тарафдори эканини айтди.

«Шунинг учун, агар биздан сўралса, Россия президенти билан гаплашишимиз ҳам тўғри», деди Шольц.

«Украинани аниқ қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, уруш чексиз давом этмайдиган вазиятга қандай эришиш мумкинлигини ўрганиш учун қўлимиздан келганини қилиш вақти келди», дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, рус аскарлари ҳам «Россия президентининг империалистик жиннилиги қурбони».

«Улар ҳам ўз мамлакатини кенгайтиришга қаратилган сиёсатининг қурбони бўлишди. Европада бундай нарса такрорланмаслиги керак», - дейди Шольц.

Киритилди: 18:12 17.10.2024. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!