Жоржеску 21 сентябрь куни машинада кетаётганида полиция томонидан қўлга олинган. Шундан сўнг у уйига олиб борилиб, тинтув ўтказилган.
Тергов доирасида Жоржескуга тегишли бешта хонадонда ҳам тинтув ишлари олиб борилмоқда. Руминия оммавий ахборот воситалари ёзишича, ишда Россия билан боғлиқ эҳтимолий алоқалар ҳам ўрганилмоқда.
Жоржеску 2024 йилги сайловларнинг биринчи турида энг кўп овоз тўплаган эди. Бироқ мамлакат Конституциявий суди хорижий аралашув бўйича гумонлар ортидан сайлов натижаларини бекор қилган.
Ҳозирда Жоржескуга нисбатан тергов давом этмоқда.