Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Руминияда МиГ-21 қирувчиси ҳалокатга учради

A A A
Руминияда МиГ-21 қирувчиси ҳалокатга учради

Вазирлик баёнотида айтилишича, 7 июль, шанба куни Фетештдаги 86-ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган МиГ Лансер самолёти тахминан соат 13:30-ларда ҳаво базасидан 10 км шимолда қулаб тушган. Ҳозирда учувчининг аҳволи, у ҳалокатдан олдин самолётни тарк этишга улгургани ё улгурмагани номаълумлигича қолмоқда.

Маълум бўлишича, ҳалокат базада ўтказилаётган ҳарбий кўргазма амалиётлари вақтида юз берган. Ҳаво базаси раҳбарияти фавқулодда ҳолатлар режасини амалда қўллаб кўраётган бўлган.

«Биринчи навбатда самолётни бошқарган учувчи ҳақида ўйламоқдамиз, унинг ҳолатини билишимиз керак. Тўла масъулиятни зиммамга олган ҳолда айтишим мумкинки, Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари учувчи аппаратлари тўлиқ соз ҳолатда», - деди мамлакат мудофаа вазири Михай Фифор Romania TV`даги чиқиши вақтида.

Воқеа юзасидан тафтиш ўтказиш учун Руминия мудофаа вазирлиги қошида махсус комиссия тузилган.

Қайд этиш жоиз, бундан бир йил аввал ҳам Руминиянинг худди шу русумдаги қирувчи самолёти машғулотлар вақтида ҳалокатга учраганди. Ўшанда самолёт учувчиси катапульта қилишга улгурган, бироқ умуртқасидан жароҳат олганди.

Манба: kun.uz
 

Киритилди: 20:30 07.07.2018. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар