Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Руминия ўз ҳудудида Украина денгиз пиёдаларини тайёрлаш учун денгиз ўқув марказини яратиши мумкин — Euractiv

Руминия ўз ҳудудида Украина денгиз пиёдаларини тайёрлаш учун денгиз ўқув марказини яратиши мумкин — Euractiv

Маълум қилинишича, Руминия президенти Йоханнис парламентга йўллаган мактубида давом этаётган уруш шароитида Украина Қуролли кучлари тайёргарлигини кучайтириш ва диверсификация қилиш зарурлигини қайд этган. Бироқ, уни яратиш қарори мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиши керак

Руминия расмийлари бу таклиф Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи — 57 давлатдан иборат иттифоқ ва Украинани қўллаб-қувватловчи ЕИ саъй-ҳаракатларининг бир қисми эканини айтишмоқда.

Марказни ташкил этиш халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланади, Буюк Британия лойиҳани бошланғич маблағ билан таъминлайди. Марказ икки йил давомида фаолият юритиши кутилмоқда, уни узайтириш имконияти мавжуд. Руминия зарурат туғилганда лойиҳадан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Киритилди: 21:15 19.09.2024. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!