Руминия, Греция ва Болгария мудофаа вазирлари НАТОнинг шарқий қанотига қўшинлар ва қуролларнинг тезкор ҳаракатланиши учун йўлак яратиш ниятида келишувни имзоладилар. Бу ҳақда Руминия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Лойиҳа ҳарбий ҳаракатчанлик талабларини қондириш учун иштирокчи давлатлар ўртасида аниқ йўналишларни яратиш орқали транспорт йўлакларини мустаҳкамлашга қаратилган", — дейилади вазирлик баёнотида. Қайд этилишича, бу тинчлик даврида бюрократия даражасини пасайтиради ва фавқулодда ва инқирозли вазиятларда самарадорликни максимал даражада оширади.
Ҳужжат Вашингтондаги НАТО саммити доирасида имзоланган.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Украинадаги инқироз шароитида НАТО ва ЕИ қўшинларини шарқий қанотга тезда ўтказиш имкониятини таъминлашга ҳаракат қила бошлади.