АҚШ давлат котиби Марко Рубио Европа сафари якуний босқичида Будапештга ташриф буюриб, Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг иттифоқчиси саналган Орбан Россия президенти Владимир Путин билан ҳам яқин алоқаларни сақлаб келади. Бироқ 12 апрель куни бўлиб ўтадиган Венгрия парламент сайловлари арафасида ўтказилган сўровларда у асосий мухолифат номзодидан ортда қолмоқда.