Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Рубин» икки нафар ўзбекистонлик бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

«Рубин» икки нафар ўзбекистонлик бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Қозоннинг «Рубин» жамоаси қишки трансфер ойнасида бир қатор ўзгаришларни режалаштирмоқда.

Жамоа 5 футболчини сотиш ёки ижарага бериш бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи. Улар орасида икки нафар ўзбекистонлик ўйинчиси ҳам бор, дея хабар бермоқда инсайдер Карпов.

Тожикистонлик мураббий Рашид Раҳимов мавсумнинг иккинчи қисми олдидан жамоа сафини кучайтирмоқчи. Ундан олдин эса клуб аксарият ўйинчиларига харидор изламоқда. Улар орасида Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳам бор.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси саналмиш Ашурматовга Ўзбекистон ва Яқин Шарқ клубларидан қизиқиш бўлса-да, аниқ таклиф мавжуд эмас.

21 ёшли яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ушбу мавсумда РПЛда 84 дақиқа ўйнаган ва асосий таркибдан жой ололмади. «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Нефтчи» жамоалари унга қизиқмоқда, лекин футболчи Туркия ёки Австралия клубларини афзал кўрмоқда. Туркиянинг «Бодрумспор» ва Австралиянинг «Вестерн Сидней Уондерерс» жамоаларидан қизиқиш мавжуд.

Киритилди: 16:23 24.12.2024. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!