Россия ва Сурия терма жамоалари 19 ноябрь куни ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олди.
“Биз Россия футбол иттифоқи билан Сурия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўйича келишиб олдик. Бугун расман ушбу учрашув 19 ноябрь куни Россияда бўлиб ўтишини расман эълон қилишимиз мумкин.
Танлаш керак бўлган ягона нарса — бу ўйинни ўтказиш учун стадион — биз Москва, Санкт-Петербург ва Волгоград ўртасида танлов қиламиз. Яқин орада Россия томони ва биз биргаликда ўйиннинг аниқ жойини келишиб оламиз”, деди Сурия футбол ассоциациясининг халқаро алоқалар бўйича директори Эмад Amiri.
Сурия терма жамоаси FIFA рейтингида 92 ўринда қайд этилган.