Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Мордовия Республикасида бўлган вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Мордовия Республикасида бўлган вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган Болалар уйидан ўзбекистонлик ёш болаларни репатриация қилиш тадбири амалиётда биринчи марта амалга оширилди.

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси узоқ вақт давом этган тадбирлар натижасида Россиянинг Волгабўйи федерал округидаги Мордовия жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган болаларини Ватанга қайтариш жараёнларини муваффақиятли якунлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош консулхона дипломатлари томонидан олиб борилган мақсадли музокаралар самараси ўлароқ, ўзбекистонлик болаларни Мордовиядаги жазони ижро этиш муассасаси ҳудудида жойлашган Болалар уйидан олиш бўйича келишувга эришилди.

Вояга етмаган юртдошларимиз дипломатлар, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва мамлакатимиз тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида қабул қилиб олинди.

Таъкидлаш керакки, Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган Болалар уйидан ўзбекистонлик ёш болаларни репатриация қилиш тадбири амалиётда биринчи марта амалга оширилди.

Киритилди: 02:01 25.12.2024. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!