Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг "Макс" мессенжери ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади

Россиянинг "Макс" мессенжери ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади
Россиянинг "Макс" миллий платформаси энди ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади. Илова интерфейсида ўзбек тилини танлаш имконияти пайдо бўлди. Платформада Ўзбекистоннинг +998 кодли телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш имконияти аввалдан мавжуд. Ўзбекистон фойдаланувчилари учун рўйхатдан ўтиш 2025 йил ноябрида очилган. Шунингдек, илова интерфейси рус, инглиз, испан ҳамда португал тилининг Бразилия вариантида мавжуд. "Макс"да ҳозир МДҲ давлатлари билан бир қаторда Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасининг жами 40 та мамлакати телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд. Платформа 2025 йил март ойида тақдим этилган. У орқали матнли хабарлар юбориш, овозли ва видео қўнғироқларни амалга ошириш, файллар алмашиш, канал ва гуруҳлардан фойдаланиш мумкин. Платформа Россияда пул ўтказмалари, рақамли ID ҳамда давлат ахборот тизимлари билан интеграция қилинган хизматларни ҳам тақдим этади.
Киритилди: 12:34 19.08.2026. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!