Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Макс мессенжери App Storeдан йўқолиб қолди

Россиянинг Макс мессенжери App Storeдан йўқолиб қолди

Россиянинг Макс мессенжери App Storeдан йўқолиб қолди. Унинг Apple иловалар дўконидан ғойиб бўлгани ҳақида мессенжер матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Макс мессенжерини қолган иловалар дўконларидан ҳамон ўрнатиш мумкин.

“Фойдаланувчиларнинг смартфонларига аввалроқ ўрнатилган илова одатдаги тартибда ишлашда давом этади. МАХ жамоаси Appleга тушунтириш сўраб мурожаат қилди ва муаммони тезкорлик билан ҳал этиш устида ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Мах — бу 2025 йил март ойида ВК компанияси томонидан ишлаб чиқилган Россиянинг миллий мулоқот ва “супер-илова” (суперапп) платформаси. Унда матнли ва овозли чатлар, видео қўнғироқлар, файл алмашиш (4 ГБ гача), чат-ботлар, мини-иловалар ва GigaChat 2.0 АИ-ассистент каби функциялар мавжуд. Ундан шунингдек Россия тез тўлов тизими (СБП) орқали пул ўтказиш амалга оширилади.

1-сентабрдан бошлаб Россияда сотиладиган барча янги смартфон ва планшетларга Max олдиндан ўрнатилиши мажбурий қилинди.

2026 йил март ойига келиб сервисда 100 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтгани эълон қилинди. Апрель ойида эса илова номи “Мах"дан “Макс"га ўзгартирилди.

Киритилди: Бугун 16:01. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!