Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг маҳсулот эмбаргоси Европага қанчага тушди?

A A A
Россиянинг маҳсулот эмбаргоси Европага қанчага тушди?

Россия 2014 йил хорижий мамлакатлар маҳсулотларига киритган тақиқ сабаб улар тахминан 8,3 миллиард доллар зарар кўрган.
 
Таъкидланишича, аввал Россиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича асосий ҳамкорлари бўлган Польша, Австрия ва Нидерландия энг кўп зарар кўрган.
 
2014 йилгача Россиянинг ЕИ мамлакатларидан импорти 5,9 миллиард долларга тенг бўлган. Норвегиядан 1,1 миллиард доллар, АҚШдан 780 миллион доллар, Канададан 373 миллион доллар ва Австралиядан 182 миллион долларга тенг маҳсулот импорт қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг маҳсулот эмбаргоси Ғарб давлатлари киритган санкцияларга жавоб тариқасида жорий қилинган. 

Manba: qalampir.com

Киритилди: 20:41 03.08.2018. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар