Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида 24 қурбон бўлди

Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида 24 қурбон бўлди

Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида 24 қурбон бўлди. Зеленский Украина жавоб зарбалари беришини билдирди.

Россия армияси томонида Киев шаҳрига уюштирилган ҳаво зарбалари оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, яна 47 нафар одам жароҳатланди. Энг жиддий оқибатлар Украина пойтахти Киевда қайд этилди. Шаҳарда 15 май мотам куни деб эълон қилинди. Украина президенти Володимир Зеленский бунга жавобан Россияга “ялпи зарбалар” йўллашга тайёрланишни буюрди.

"Украина Мудофаа кучлари ва махсус хизматларига ушбу зарбага эҳтимолий жавобимиз бўйича форматлар таклиф қилишни топширдим. Бу “уруш тугамоқда” деб ҳисоблайдиганларнинг ҳаракатлари эмас. Иттифоқчиларимизни Украина осмонини ҳимоя қилишни давом эттиришга чақираман", — деди Зеленский.

Россия ҳарбийлари деярли икки кун давомида Украинага комбинациялашган зарбалар берди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу вақт ичида 1567 та дрон ва 56 та ракета учирилган.

Киритилди: Бугун 17:08. Ўқилди: 190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!