Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди

«Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат Ғарб томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялардан фойда олишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги тахминларни «аҳмоқлик» деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Лукашенконинг сўзларига кўра, у санкциялар масаласида «сичқон ўйин ўйнамайди», Беларусь эса Россияга нисбатан жорий этилган санкция чекловларидан «ҳеч нарса ололмайди».

«Бу ерда ҳеч қандай яширин оқимлар йўқ - заифлашиб қолгани ёки заифлашаётгани ёхуд ёмон ҳолатда бўлгани учун Россияни эгиш лозим эмас», - дея маълум қилди Лукашенко.

Унинг қўшимча қилишича, бундай ёндашув ҳеч қачон бўлмаган. Беларусь етакчисининг таъкидлашича, бундай позиция «бутунлай аҳмоқлик» бўлади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 15:05 27.08.2018. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!