Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

A A A
Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиянинг «Новые люди» партияси етакчиси Алексей Нечаев «Бир синфга — бир мигрант» ташаббуси билан чиқди.

Нечаевга кўра, синфда мигрант-болалар сонини бир нафаргача қисқартириш мамлакатда таълим сифатини оширармиш.

Айрим синфлар 20-30 фоиз мигрантлардан иборат, бу мослашиш жараёнини қийинлаштириб, ҳам россиялик, ҳам чет эллик болаларнинг таълим олиш самарадорлигини пасайтирмоқда, деди у.

Мигрант-болаларнинг синфларда тенг тақсимланиши синфдошлар ўртасидаги тил тўсиғини деярли йўқотиб, ўқитувчилар анча юкдан халос бўлади, дея қўшимча қилди «Янги одамлар» етакчиси.

Яккаланган боланинг тақдири нима бўлиши ҳақида сиёсатчи лом-мим демаган.

Киритилди: 16:37 14.08.2025. Ўқилди: 2457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!