Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиялик олигархларнинг қариндошларига қарши санкциялар тайёрланмоқда

Россиялик олигархларнинг қариндошларига қарши санкциялар тайёрланмоқда

Еврокомиссия россиялик таниқли олигархларнинг оила аъзоларига нисбатан санкциялар қўллаш имконини берувчи янги ҳуқуқий ҳужжат тайёрламоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Европа Иттифоқининг (ЕИ) исми ошкор этилмаган уч дипломати бу бўйича маълумот берган. Еврокомиссия ЕИ мамлакатларига россиялик олигархлар оила аъзоларини рўйхатга киритиш мезонлари устида ишлаётгани ҳақида маълум қилган.

ЕИ санкцияларида етакчи бўлган Польша ва Болтиқбўйи давлатлари февраль ойида худди шундай схемани таклиф қилганди. Ўшанда Еврокомиссия Польша ҳукуматига Россияга қарши ўнинчи санкциялар пакетини имзолаш эвазига таклифни кўриб чиқишга ваъда берган. Дипломатларнинг айтишича, олигархларга қарши қўлланиладиган аниқ мезон ва муддат номаълум.

Олий суд, Европа Иттифоқи Кенгашининг қариндошлар ўртасидаги бизнес алоқалари ҳақидаги аргументларига қарамай, умумий оила асосида уларга қарши виза беришни тақиқлаш ва активларни музлатиш ноқонуний деб топган.

Киритилди: 08:08 18.03.2023. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!