Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик актёр 11-қаватдан пастга қулади

Россиялик актёр 11-қаватдан пастга қулади

Россиялик актёр ва хореограф Максим Парфёнов Москвада 11-қаватдан йиқилиб тушди. У ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Комсомолская правда" ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб ёзмоқда.

Парфёнов 40 ёшда эди. 30 июнь куни эрталаб одамлар Пугачева кўчасидаги уйлардан бирининг деразасида бир одам осилиб турганини пайқашди, лекин ҳеч нарса қила олишмади: бир неча сония ичида эркак пастга қулади. Тез ёрдам чақиришди, аммо воқеа жойига етиб келган шифокорлар актёрнинг ўлимини қайд этди.

Полициянинг маълумотларига кўра, Парфёнов ўз уйининг деразасидан тушиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа юзасидан текширув олиб боришмоқда.

Aктёрнинг дўстларига кўра, Максим бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. Улар Парфёновни бизнес тадбирларини ташкиллаштирган бахтли эр ва ота деб таърифладилар. Пандемияга қарамай, актёр даромад топишда давом этган ва оиласи моддий қийинчиликка дуч келмаган.

Киритилди: 16:40 30.06.2020. Ўқилди: 3439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!