Швеция ташқи ишлар вазири Мария Малмер Стенергард АҚШнинг Украина бўйича янги тинчлик режаси ҳақидаги хабарларни "миш-миш" деб атади.
"Музокаралар олиб борилаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлиши билан одамлар диққатини йўқотади. Шу пайтгача бу бизга натижа бермади. Шунинг учун менинг вазифам [Ғарб] давлатлари Россияга босим ўтказишда давом этишини ва Украинани қўллаб-қувватлашни оширишини таъминлашдан иборат деб ҳисоблайман, чунки бу ҳақиқатан ҳам сулҳ тузиш имкониятини ошириши мумкин," - деди Стенергард Politico нашрига берган изоҳида.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари гўёки Россия нефтини ташийдиган кемаларга қарши қўшимча санкциялар жорий этиши, шунингдек, Россия компанияларига босимни кучайтириши мумкин. "Мен 100 та санкция пакетини кўришни истардим," - деди вазир.
Октябрь ойида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакетини расман тасдиқлади. Ноябрь ойида молиявий хизматлар, иқтисодий иттифоқ ва инвестициялар бўйича еврокомиссар Мария Луиш Албукерке Брюссел янги, 20-санкциялар пакетини тайёрлаётганини айтди.