Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияга куз фаслида яна бир касаллик хавф солиши мумкин

Россияга куз фаслида яна бир касаллик хавф солиши мумкин

Россияда куз фаслига келиб саратон касалллиги ўз чўққисига чиқади. Бу ҳақда Москва шаҳридаги 62-сонли касалхонанинг онкологик колопроктология бўлими бошлиғи Илья Черниковский гапириб ўтди.

Черниковскийнинг таъкидлашича, онкологик шифохоналарнинг баъзилари коронавирусни даволашга йўналтирилгани сабабли, бундай шифохоналарга тушган юк ҳажми ортган.

Унинг фикрича, онкология клиникалари аввалгидек ишлашда давом этиши керак.

“Ҳозирда барча онкологик текширувлар тўхтатилди, бу касалликни эрта босқичда аниқлаш имкониятини сезиларли даражада камайтирди” деди онколог.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, келаётган куз фаслида бу ўз таъсирини кўрсатади ва саратоннинг авж олиши кескин ортади.

Киритилди: 11:37 21.05.2020. Ўқилди: 3334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!