Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияга борувчи меҳнат мигрантлари фақат Тошкентдан патент олиши ростми?

Россияга борувчи меҳнат мигрантлари фақат Тошкентдан патент олиши ростми?

Жорий йилнинг 16–18 март кунлари Тошкентга Москвадан делегация келиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

«Тошкентда Москва кўп тармоқли миграция марказининг ваколатхонаси очилиши режалаштириляпти. Бу ерда Россияга кетадиган меҳнат мигрантларига патент олишда керак бўладиган ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатилади. Тошкентда патент бериш режалаштирилмаган. Патент олиш учун аввало Россияга бориб рўйхатдан ўтиш керак, бусиз иложи йўқ», – деди Ортиқхўжа Норов. 

Бундан кўзланган мақсад мигрантларнинг ишсиз ўтириши ёки патент чиққунича, ноқонуний ишлаб туриш жараёнида қўлга тушиши, жарима ва депортация қилиниши каби кўнгилсизликларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳар бир иш берувчининг аризаси асосида янги меҳнат муҳожирларини қайтариш ёки таклиф қилиш имкониятлари кўриб чиқилишини айтиб ўтганди.

Киритилди: 04:00 13.03.2021. Ўқилди: 3463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!