Россиянинг Курск вилоятида Шимолий Кореянинг бир неча юз аскари ҳалок бўлди ёки яраланди, деб хабар берди Associated Press юқори мартабали ҳарбий амалдорга таяниб. Бу Россия билан ёнма-ён жанг қилаётган Шимолий Корея контингенти ўртасидаги йўқотишларнинг биринчи ҳисоб-китоби, дея таъкидлади AP.
Расмий қурбонларнинг аниқ сонини айтмаган, аммо Шимолий Корея қўшинларининг жанговар тажрибаси йўқлиги сабабли катта йўқотишларга дуч келганини таъкидлаган.
Аввалроқ Пентагон ва Оқ уй Шимолий Корея кучлари Курск вилоятидаги дастлабки тўқнашувларда талафот кўрганини тасдиқлаган, бироқ қўшимча тафсилотларни тақдим этмаган эди.
АҚШ расмийларига кўра, жангларда иштирок этаётган Шимолий Корея қўшинлари асосан пиёда аскарлардан иборат. Ушбу аскарлар Курск вилоятида ҳам рус бўлинмалари билан бирга, ҳам мустақил равишда ҳаракат қилмоқда.