Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда ёқилғи инқирозининг янги тўлқини бошландими?

Россияда ёқилғи инқирозининг янги тўлқини бошландими?
Мамлакатда бензин қимматлашмоқда, “заправкалар”да яна навбатлар юзага келди, ҳатто мотор мойида ҳам тақчиллик бор “Росстат” маълумотларига кўра, 11 августдан 17 августгача бўлган даврда мамлакатнинг 40 та ҳудудида бензин нархи ошган. Энг юқори ўсиш Красноярск ўлкасида қайд этилиб, 8,1 фоизни ташкил этди. “Коммерсант” нашрининг Россия Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик бошқармаси маълумотларига таяниб ёзишича, йил бошидан 12 июлгача бўлган даврда “заправкалар”да АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи ўртача 7,4 фоизга ошган. Дизел ёқилғиси эса 12,1 фоизга қимматлашган. Муаммолар нафақат бензин нархида, балки унинг етишмовчилигида ҳам кузатилмоқда. Москва ва Санкт-Петербургдаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоқларида ёқилғи сотишга яна чекловлар жорий қилди. Ҳар икки шаҳарда ҳам “Татнефт” ёқилғи қуйиш шохобчаларида бир кишига 50 литргача бензин ва 60 литргача дизел сотилмоқда. “Газпром нефт” шохобчаларида эса киши бошига 60 литргача бензин сотилмоқда. “Российская газета”нинг ёзишича, москваликлар навбациз ёқилғи қуйишга улгуриш учун эрталаб соат бешда уйғонмоқда. Ёқилғи учун узун навбатлар юзага келмоқда. Мамлакатдаги бензин билан боғлиқ вазиятни очиқ манбалар орқали кузатиб борувчи “БенЗинМап” портали маълумотларига кўра, 20 август ҳолатида Россиянинг камида 59 та ҳудудда ёқилғи сотишга қатъий чекловлар киритилган. Россиянинг яна 17 та субектида маҳаллий узилишлар ёки сезиларли нарх ўсиши кузатилмоқда. “ГдеБенз” иловаси маълумотларига кўра, 16 август ҳолатига кўра бензин ва дизел ёқилғиси Россиядаги шохобчаларнинг бор-йўғи 28 фоизидагина мавжуд бўлган. Ёқилғи инқирозининг янги тўлқини фонида мотор мойларини етказиб беришда ҳам узилишлар пайдо бўлди. Ҳозирча тўлиқ тақчиллик йўқ, бироқ айрим турлар савдодан ғойиб бўлган, етказиб бериш муддатлари узайган, баъзи сегментларда эса нархлар 40 фоизгача кўтарилган. Қисқа танаффусдан сўнг, Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш корхоналарига яна зарбалар бера бошлади. Ушбу ҳужумлар оқибатида сўнгги бир ой ичида камида учта нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) ўз фаолиятини тўхтатди. Нефтни қайта ишлаш заводларини таъмирлаш ишлари ярим йилгача давом этиши мумкин. Бундан ташқари, сўнгги бир неча ҳафта ичида Волгоград, Саратов, Ярославл, Нижнекамск, Самара, Краснодар ва Бошқирдистондаги НҚИЗларга дронлар орқали зарбалар берилгани хабар қилинди.
Киритилди: 12:42 21.08.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!