Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда Япония марказининг барча филиаллари ёпилди

A A A
Россияда Япония марказининг барча филиаллари ёпилди

Япония ҳукумати Россияда фаолият юритувчи "Япония маркази" нотижорат ташкилотининг барча олти бўлимини ёпишга қарор қилди.

Бу ҳақда журналистларга вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси маълум қилди.

"Марказлар ишини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дея таъкидлади у Токио ва Москва ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва бунга сабаб сифатида "Россия ичидаги вазият"ни кўрсатди.

TBS телеканали маълумотларига кўра, Япония ҳукумати марказлар "ходимлари хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бериш"ни сўраб, тегишли қарор ҳақида Россия томонини аллақачон хабардор қилган.

Киритилди: 10:50 10.09.2025. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!