Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда SIM-карталарни харид қилиш ва балансни тўлдиришда шахсни мажбурий текшириш жорий этилади

Россияда SIM-карталарни харид қилиш ва балансни тўлдиришда шахсни мажбурий текшириш жорий этилади

Рақамли ривожланиш вазирлиги Россияда уяли алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларини янгиламоқда. Алоқа хизматлари учун шартнома тузишнинг мажбурий шарти шахсни тасдиқлаш бўлади, деб ёзади РБК.

Чет эл фуқаролари учун SIM-картани фақат биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда сотиб олиш мумкин бўлади.

Ҳужжат шунингдек, алоқа хизматлари учун нақд пулда тўлашда идентификацияни мажбурий тасдиқлашни назарда тутади. Тўлов фақат ваколатли ташкилотлар орқали шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: 22:32 14.09.2024. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!