Россия Марказий сайлов комиссияси: 2024 йилда Россияда президентлик сайловларини уч кун давомида – 15, 16 ва 17 март кунлари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Президент сайлови учун оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти 17 февралдан 15 мартгача бўлиб ўтади.