Саха Республикасида қийин вазиятга тушиб қолган оила Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган.
Дипломатик ваколатхона аёлга тегишли гувоҳнома расмийлаштириб берган. Шунингдек, улар учун авиачипта сотиб олинган.